Сирдарёда кўприк ўпирилиб тушди

Август ойида Тошкентда халқаро аэропортга олиб борувчи йўл ўтказгичи қулаб тушганди. 

Жамият
16 сентябрь 2023 йил
Сирдарёда кўприк ўпирилиб тушди

Оқолтин туманидан ўтувчи автомобил йўлида жойлашган зовур кўпригининг "Тошкент-Жиззах" йўналишидаги қисмида оралиқ қурилма балкаларининг 5 тасида ёриқ вужудга келиб, чўкиш ҳосил бўлган.

Шу муносабат билан "Тошкент-Термиз" йўналишидаги барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги. Ушбу йўналишдаги автомобиллар ҳаракати бошқа йўналишларга  кўчирилган. 

Барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган.

Айни вақтда мазкур кўприкда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Тошкентда халқаро аэропортга олиб борувчи йўл ўтказгичи қулаб тушган ва уч мансабдор қўлга олинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+