Тошкентда йўл ўтказгич қулаши ортидан мансабдорлар қўлга олинди
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда йўл ўтказгич қулаши ортидан уч мансабдор қамоққа олинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, жорий йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн. сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.