Заҳарли доридан 150 минг флакон олиб кирилган
Бугунги суд мажлиси ушбу фирманинг бир ходими соғлиги ёмонлашгани учун вақтли тугади.
Жамият
18 август 2023 йил
"Қурамакс" фирмаси ҳисобчиси Элёр Мирзааҳмедовнинг айтишича, "Док-1 макс" дориси рўйхатдан ўтказилгач, 150 минг флаконда Ўзбекистонга олиб кирилган.
Бугунги суд мажлиси ушбу фирманинг бир ходими соғлиги ёмонлашгани учун вақтли тугади. Суд мажлиси 23 август куни давом этади. Унда Фармацевтика қўмитаси масъуллари сўроқ қилинади.
Аввалроқ йўтал сиропидан ҳалок бўлган болалар сони аслида 65 тадан ҳам кўпроқ экани ҳақида хабар берилганди.
Кеча ҳинд тадбиркори дориларни текширмасдан рўйхатдан ўтказиш учун ўзбек амалдорига 33 минг доллар пора берганини тан олган эди.