platina.uz

"Док-1 Макс" иши айбдорларига ҳукм ўқилди

Ушбу сироп истеъмоли ортидан 65 нафар бола вафот этганди. 

Жамият
26 февраль, 15:24
"Док-1 Макс"  иши айбдорларига ҳукм ўқилди

Бугун, 26 феврал куни "Док-1 Макс иши” бўйича жиноят иши билан боғлиқ якуний суд мажлиси бошланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида фармацевтика соҳасида фаолият олиб борган 23 нафар шахс суд олдида жавоб берди.

Суд қарорига кўра,айбланучи ҳиндистонлик шахсга 20 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.У ҳукмдан сўнг депортация қилинади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев 2 йил 6 ой давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ушбу сироп истеъмоли ортидан 2022 йил охири 2023 йил бошларида 65 нафар вояга етмаган болалар вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+