platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

“Док-1 Макс” ишида жабр кўрганларга 16,7 млрд сўм ундириб берилди

Ҳозирги кунда қарздор С.Кариев ва бошқалардан жами 61,3 млрд. сўм зарар ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

“Док-1 Макс” ишида жабр кўрганларга 16,7 млрд сўм ундириб берилди

“Док-1 Макс” ишида жабр кўрганларга 16,7 млрд сўм ундириб берилди. Бу ҳақда МИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни “Док-1 Макс” дори воситасидан жабрланганларга нисбатан компенсация маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар ёритилди.

Маълум бўлишича, судларнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор С.Кариев ва бошқалардан 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд. сўм зарар ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор С.Кариевга тегишли - Чилонзор тумани, 1-қатортол МФЙ, Қатортол 3-тор кўчасидаги турар жой бинолари ва “Бешёғоч” МФЙ, Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси хатланиб, онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

Шундан, “Бешёғоч” МФЙ, Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси аукцион савдоларида сотилиб, 793 млн. сўм пул маблағлари келиб тушган, нархи 7,1 млрд. сўмга баҳоланган Чилонзор тумани, 1-қатортол МФЙ, Қатортол 3-тор кўчасидаги турар жой бинолари бўйича бугунги кунда аукцион савдолари давом этмоқда.

Аукцион савдолари орқали келиб тушган ва қарздор С.Кариевнинг оила аъзолари томонидан тўланган пуллар ҳисобидан ундирувчиларга жами 16,7 млрд. сўм маблағ “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддасига асосан тенг тақсимлаб берилган.

Ҳозирги кунда қарздор С.Кариев ва бошқалардан жами 61,3 млрд. сўм зарар ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid