platina.uz
Жамият

Қувасойда давлат ва жамият манфаатларига миллиардлаб зарар етказилгани аниқланди

“Қувасой-1” қум-шағал кони ҳудудидан ажратилган ер майдонидан 18 344 куб. метр қум-шағал аралашмаси ўзбошимчалик билан қазиб олинган. 

Қувасойда давлат ва жамият манфаатларига миллиардлаб зарар етказилгани аниқланди

Қувасой шаҳрида 4,1 млрд сўмлик қум шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказиган.

Унда “F.X.” МЧЖ масъул шахслари геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш учун “Қувасой-1” қум-шағал кони ҳудудидан ажратилган ер майдонидан 18 344 куб. метр қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid