platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Док-1 Макс" ва "Амбронол" жабрланувчиларига компенсация тўлиқ тўлаб берилди

Президент топшириғи билан​бюджетдан ажратилган 65,2 миллиард сўм маблағ айбдор шахсларнинг мол-мулкини сотишдан тушган ва улардан ундирилган маблағ ҳисобидан республика бюджетига қайтарилади.

"Док-1 Макс" ва "Амбронол" жабрланувчиларига компенсация тўлиқ тўлаб берилди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг ижро ҳужжатларига кўра, "Док-1 Макс" ва "Амбронол" дори воситалари истеъмоли натижасида жабрланган оилаларга Мажбурий ижро бюроси томонидан 90 нафар жабрланувчи фойдасига жами 82 миллиард сўм компенсация тўлови ундирилиши белгиланган эди.

​Бироқ айбдорларнинг хатланган мол-мулкини сотиш жараёни белгиланган муддатдан чўзилгани сабабли бугунги кунга қадар ушбу маблағнинг 20 фоизи, яъни 16,8 миллиард сўм тўланган, холос. Компенсациянинг қолган қисми эса бир неча йилдан буён тўланмай келган.

​Шу боис Президент томонидан жабрланган оилаларга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаб бериш ишларини тезлаштириш бўйича тегишли топшириқ берилди.

​Шунга асосан давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилди. Шу тариқа бугунга қадар 88 нафар жабрланувчига жами 80 миллиард сўм, шу жумладан, вафот этган 72 нафар бола оилаларига 72,2 миллиард сўм, даволанган ва даволанаётган 16 нафар бола оилаларига эса 7,8 миллиард сўм тўланди.

​Банк карталари билан боғлиқ техник масалалар ҳал этилгандан сўнг 2 нафар бола оила аъзоларига ҳам қолган 2 миллиард сўм тўлиқ тўлаб берилади.

​Бюджетдан ажратилган 65,2 миллиард сўм маблағ айбдор шахсларнинг мол-мулкини сотишдан тушган ва улардан ундирилган маблағ ҳисобидан республика бюджетига қайтарилади.

​Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли давлат ташкилотлари ва идоралари масъуллари республика тиббиёт марказлари шифокорлари билан биргаликда жабрланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, болаларга қўшимча зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid