platina.uz

65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган компания масъулларга 33 минг доллар пора бергани айтилмоқда

Эслатиб ўтамиз, ўлим ҳолатлари бўйича 21 киши, 20 ўзбекистонлик ва бир ҳиндистонлик маҳкамага тортилди.

Жамият
17 август 2023 йил
65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган компания масъулларга 33 минг доллар пора бергани айтилмоқда

Ўзбекистонда 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган йўтал сиропини ишлаб чиқарувчилар маҳаллий амалдорларга мажбурий текширувдан ўтмаслик эвазига 33 минг доллар пора бергани айтилмоқда. Бу ҳақда 16 август, чоршанба куни Тошкентда бўлиб ўтган суд жараёнида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўлим ҳолатлари бўйича 21 киши, 20 ўзбекистонлик ва бир ҳиндистонлик маҳкамага тортилди ва биринчи марта қурбонлар сони аввал хабар қилинганидан анча кўплигини ошкор бўлди.

Судланувчиларнинг уч нафари (бир Ҳиндистон ва икки нафар Ўзбекистон фуқароси) Ҳиндистоннинг Marion Biontech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини Ўзбекистонда сотган Quramax Medical ширкати раҳбарларидир.

Давлат айбловчиси Саидкарим Оқиловнинг сўзларига кўра, Quramax бош директори Сингх Рагвендра Пратар дори воситаларини экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази мансабдор шахсларига ўз маҳсулотларини мажбурий синовдан ўтказмаслик учун 33 минг доллар тўлаган.

Прокурорнинг баёнотида пора бериш Ўзбекистонда ёки Ҳиндистонда бўлганми, аниқ эмас.

Судга келган Пратҳар айбловларни рад этди, бироқ бу суммани “миннатдорчилик белгиси” сифатида воситачи орқали мансабдор шахсларга берганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, кейинчалик пуллар қандай ва ким томонидан ишлатилгани ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас.

21 судланувчидан 7 нафари ўзларига қўйилган айбловларнинг камида бир қисми, жумладан солиқ тўлашдан бўйин товлаш, сифатсиз ёки қалбаки дори-дармонларни сотиш, нотўғри фойдаланиш, эҳтиётсизлик, қалбакилаштириш ва порахўрлик бўйича айбларини тан олди.

Шунингдек, Quramax Medical компаниясига солиқлардан бўйин товлаш айблови қўйилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрида Гамбияда 66 бола Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сиропи қабул қилиниши ортидан вафот этганди.

Ўзбекистонда ҳам ўтган йили охирида йигирмадан зиёд бола “Aмбронол” ва “ДОК-1 Макс” сироплари истеъмолидан сўнг вафот этгани айтилганди. Кейинчалик “Док-1 Макс” дори воситасидан 65 нафар ёш бола вафот этгани маълум қилинди. ДХХ 2022 йил декабрда ҳолат юзасидан жиноий иш очганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+