Сирдарёда пост-патрул ташкил этилади ва бунга бюджетдан ярим миллиард ажратилади
Пост-патруллар жиноятчилик динамикаси юқори бўлган ҳудудларда ташкил қилинади.

Сирдарёда жиноятчиликка қарши пост-патруллар ташкил этилади ва бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетининг эркин маблағлари қолдиғидан 525,0 миллион сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими фармойишида маълум қилинган.
Фармойишда айтилишича, пост-патруллар жиноятчилик динамикаси юқори бўлган ҳудудларда ташкил қилинади.
Ҳужжатнинг ижро назорати Сирдарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Р. Бобоев зиммасига юклатилган.
Аввалроқ Навоийда "Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларини бажариш, инфратузилма объектларини қуриш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида" маҳаллий бюджетдан 51,4 млрд. сўм маблағ ажратилиши маълум бўлганди.




