platina.uz

Сирдарё ҳокими агентлик биноси учун бюджетдан икки миллиард сўм ажратди

Маблағнинг нималарга сарфлангани бўйича маълумотлар ҳокимлик веб-сайтида эълон қилинади.

Иқтисод
3 апрель, 11:25
Сирдарё ҳокими агентлик биноси учун бюджетдан икки миллиард сўм ажратди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вилоятда қурилган янги биноси учун 2 млрд. сўм ажратди.

Ҳоким фармойиши, бугун, 3 апрел куни эълон қилинди.

Маблағ бинонинг ташқи коммуникация тармоқлари, ота-оналар кутиш зали, ҳожатхона, ободонлаштириш ишлари ва бошқа харажатлар учун сарфланади. Пул маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ маблағларидан "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКка берилади.

Маблағнинг нималарга сарфлангани бўйича маълумотлар ҳокимлик веб-сайтида эълон қилинади.

Таъкидлаш керакки, ўтган феврал ва март ойида Сирдарё ҳокими радарлар тўлови учун 1 миллиард сўм, қарзлар тўлови учун аввал 3,5 млрд, сўнгра 3,8 млрд. сўм пул ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+