platina.uz

Сирдарёда бюджетдан жами 22 млрд. сўмга яқин пул ажратилди

Вилоятдаги 108 та мактабнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва ички ҳожатхоналарни ташкил этиш учун 7 млрд.сўм берилади. 

Жамият
1 март, 15:42
Сирдарёда бюджетдан жами 22 млрд. сўмга яқин пул ажратилди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 29 феврал ва 1 март куни чиқарган учта фармойиши билан жами 22 млрд 700 млн. сўм маблағ ажратди.

Биринчи фармойишга кўра, вилоятдаги 108 та мактабнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва ички ҳожатхоналарни ташкил этиш учун 7 млрд. сўм ажратилади. Маблағ вилоят бюджетининг эркин маблағлари қолдиғидан тақдим этилиши белгиланган.

Бундан ташқари вилоят солиқ бошқармаси ва туман (шаҳар) туман солиқ идораларини таъмирлаш харажатлари эркин қолдиқ маблағлардан 5 млрд. сўм "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКка ажратилади.

Вилоят қон қуйиш станцияси учун бино қуриш харажатларига 9,7 млрд. берилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳар уччала фармойиш бўйича назорат Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Бобоев ва ҳоким ўринбосари В.Ибадуллаев зиммасига юклатилган.

Ҳоким Акмалжон Маҳмудалиев бир кун аввал ҳам қарзлар тўлови учун пул ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+