platina.uz

"Ўзбекнефтгаз" "Толибон" нефт танкерларини қайтариб юборганини инкор этмоқда

Жорий йил 17 май куни “Узбекистан GTL” МЧЖ ва Туркия компанияси ўртасида синтетик дизел компонентини экспортга сотиш бўйича шартнома имзоланган. 

Жамият
7 август 2023 йил
"Ўзбекнефтгаз" "Толибон" нефт танкерларини қайтариб юборганини инкор этмоқда

"Толибон" нефт танкерларини Ўзбекистонга қайтариб юборгани юзасидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ расмий муносабат билдирди. Унда ташкилот нефт маҳсулотлари сифати пастлиги учун қайтарилганини инкор этган.

Жорий йил 17 май куни “Узбекистан GTL” МЧЖ ва Туркия компанияси ўртасида синтетик дизел компонентини экспортга сотиш бўйича оффтейк шартномаси имзоланган.

24-26 июн кунлари харидор талабномасига асосан, “Узбекистан GTL” томонидан жами 3,4 минг тонна (67 та вагон) маҳсулот Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Кенгсой” стансиясидан експорт қилиш учун харидорга топширилган.

Маълумот ўрнида “Узбекистан GTL” заводининг дизел ёнилғиси учун синтетик компонент EN 15940 Европа стандартига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина Ўзбекистонда “O’zDSt 3134-2017” давлат стандарти асосида ишлаб чиқарилади. Ҳозирча Aфғонистонда бу стандарт жорий қилинмаган, дейилади хабарда.

Маҳсулотни экспорт қилиш жараёнида синтетик дизел ва унинг компоненти Aфғонистоннинг ANSA (Aфғонистон стандарт агентлиги) ташкилотида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида харидорга ҳам маълум қилинган. Харидор томонидан маҳсулот компонент сифатида анъанавий дизел билан компаундлаштирилган ҳолда Aфғонистон бозорига олиб кирилиши режалаштирилгани билдирилган.

“Ўзбекнефтгаз” AЖга кўра, харидорга топширилган 3,4 минг тонна (67 та вагон) сифатли маҳсулот учун тўлов 100 фоиз амалга оширилган, Aфғонистон ҳукумати томонидан “Узбекистан GTL” МЧЖга сифатсиз маҳсулот сифатида қайтарилмаган. Шартнома шартларига асосан харидор маҳсулотни қайси давлатга олиб бориб қандай усулда сотишини ўзи белгилайди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар доимий ва тизимли равишда халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлаштириб борилади.

Аввалроқ Афғонистон Давлат стандартлаштириш бош бошқармаси 67 та нефт танкерини маҳсулот сифати пастлиги сабабли Ўзбекистонга қайтариб юборганини маълум қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+