platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

“Ўзбекнефтгаз” 9 ойда 5 та янги кон очди

114 та қудуқни таъмирлаш ҳисобига кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми қўшимча 4 миллион куб метрга оширилган. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ёқилғига бўлган талабини таъминлаш мақсадида нефт базаларидаги бензин заҳираси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўпайтирилди. 

“Ўзбекнефтгаз” 9 ойда 5 та янги кон очди

“Ўзбекнефтгаз” 9 ойда 5 та янги кон очди. Шунингдек, кунлик газ қазиб чиқариш 4 миллион куб метрга ошди.

​“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2026 йил 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳисобот даврида 5 та янги углеводород кони очилиб, 114 та қудуқни таъмирлаш ҳисобига кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми қўшимча 4 миллион куб метрга оширилди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ёқилғига бўлган талабини таъминлаш мақсадида нефть базаларидаги бензин заҳираси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўпайтирилди.

Шунингдек, 9 ойда 41,8 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, 736,7 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига эса 1,9 триллион сўм маблағ тежалди.

Тадқиқот чуқурлиги 4 500 метрдан 8 000 метргача кенгаймоқда. Бу илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмаган янги геологик қатламларни кашф этиш демакдир.

“Ўзбекнефтгаз” 9 ойда 5 та янги кон очди

​Сўнгги 9 ойда геология-қидирув ишлари натижасида 5 та янги углеводород кони очилди. Бу мамлакатнинг нефть ва газ хомашё базасини кенгайтиришга хизмат қилади.

42 та инвестиция блокида янги конларни аниқлаш ва чуқур қатламларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хитойнинг “BGP” компанияси иштирокида “Тагман”, “Когон” ва “Шахпахти” лойиҳаларида 3D сейсмик қидирув ишлари давом этмоқда.

​Устюртдаги “Мўйноқ”, “Қизилжар”, “Ғарбий Қуйи Сургил” ва “Шағирлиқ-қуйи юра” майдонларида саноат аҳамиятига эга газ ва конденсат оқимлари олинди. Захиралар “Дегольер Макнотон” компанияси томонидан жаҳон стандартлари асосида баҳоланмоқда.

​Устюртдаги “Мўйноқ”, “Қизилжар”, “Ғарбий Қуйи Сургил” ва “Шағирлиқ-қуйи юра” майдонларида саноат аҳамиятига эга газ ва конденсат оқимлари олинди. Захиралар “Дегольер Макнотон” томонидан жаҳон стандартлари асосида баҳоланмоқда.

Сейсмик тадқиқотлар ҳажми 2025 йилга нисбатан беш баравар оширилди: 7 430 км² майдонда 3D қидирув ўтказилди. 17 та янги майдонда чуқур излов бурғилаш бошланиб, 25 та қудуқ қурилиши якунланди. Йил охиригача 3D тадқиқотлар қамровини 11 900 км² га етказиш режалаштирилган. Бунинг учун геологик тадқиқотлар ва бурғилаш ишларини ўзаро мувофиқлаштириш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда техник имкониятларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ўзбекгеофизика” АЖнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига бирлаштирилиши соҳада мутлақо янги, яхлит бошқарув занжирини вужудга келтирди. Бу тарихий қарор геология ва қазиб чиқариш ўртасидаги узлуксиз боғлиқликни таъминлаб, тадқиқотлардан тортиб то қудуқларни қазишгача бўлган вақт ва молиявий ресурсларни бир неча баробар тежаш имконини бермоқда. Бугун жамият фаолиятини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш доирасида АҚШнинг нуфузли INOVA компанияси томонидан жами 38 миллион долларлик иккита 20 минг каналли 3D сейсмик комплекс, юқори ҳарорат ва босимга бардошли 216 комплект қудуқ ускунаси, олатита каротаж ҳамда ўнта геологик-технологик тадқиқот станциясини харид қилиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” 9 ойда 5 та янги кон очди

Тўққиз ойда 1,9 триллион сўм тежалди, 2,6 триллион сўм дивиденд ҳисобланди, бюджетга 6,9 триллион сўм тўланди.

​Жамиятда олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида улуши мавжуд корхоналардан илк бор 2,6 триллион сўм дивиденд ҳисобланди. Харажатларни мақбуллаштириш орқали 1,9 триллион сўм тежалиб, режа 111,5 фоизга бажарилди. Бу маблағлар геология-қидирув, ишлаб чиқариш, тизимнинг моддий-техника таъминотини янгилаш, ходимлар маошини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда.

​Ҳисобот даврида экспорт 736,7 миллион долларга етди — режа 151 фоизга бажарилди. 790 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди (режа — 100,1 фоиз). Маҳалийлаштириш доирасида 17,3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (139,4 фоиз).

​69 та кредит шартномасининг 41 таси бўйича қайта молиялаштириш ва муддатидан олдин сўндириш ҳисобига 18 миллион доллар фоиз харажати тежалди. Маҳаллий кредит ставкалари 9,5–12 фоиздан 7,4–7,5 фоизга, кредит елкаси 3,1x дан 2,2x гача пасайди.

​Навбатдаги қадам — давлат кафолатидаги 1,1 миллиард долларлик кредитларни қайта молиялаштириш. 260 миллион долларлик кредит ставкасини сузувчи 5 фоиздан қатъий 3,75 фоизга, “Uzbekistan GTL”нинг 840 миллион долларлик қарзи ставкасини ўртача 7,7 фоиздан 3,8 фоизга тушириш кутилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid