platina.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда янги газконденсатли кон очилди

Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган Қоратау майдонида амалга оширилган геология-қидирув ишлари натижасида саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ уюмлари аниқланди. 

Қорақалпоғистонда янги газконденсатли кон очилди

Қорақалпоғистонда яна бир янги газконденсатли кон очилди.

Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган Қоратау майдонида амалга оширилган геология-қидирув ишлари натижасида чуқур қуйи юра қатламларида саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ уюмлари аниқланди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати хабар берди.

Қоратау майдони маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, майдонда 1-сонли излов қудуғи 4860 метр чуқурликгача бурғиланди.

3 октябр куни синаш ишлари жараёнида қуйи юра қатламларидан 3273-3213 м чуқурлик оралиғидан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқими олинди ва янги газконденсатли Қоратау кони очилишига эришилди.

Режага мувофиқ жорий йил якунига қадар майдонда 2-сонли излов қудуғини бурғилаш билан тугатиш ҳамда навбатдаги 3 ва 4-сонли излов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини бошлаш режалаштирилган.

Қоратау майдонида эришилган геологик натижа Устюрт регионида чуқур қатламларни ўрганиш бўйича геология-қидирув ишларининг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш имконини яратди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid