platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Умрини яшаб бўлган 50 йиллик газ конлари қайта "тирилтириляпти"

Қашқадарёдаги Кўлтак кони дастлаб 1963 йил очилиб, 1978 йил ишлатишга қўшилган. Қарийб 50 йилдан бери саноат миқёсида газ оқими олиб келинади. 

Умрини яшаб бўлган 50 йиллик газ конлари қайта "тирилтириляпти"

Бошқарув раисининг Қашқадарё вилоятига ташрифи арафасида кеча кечқурун “Кўлтак” конидаги 39R-сонли қидирув қудуғидан саноат аҳамиятидаги табиий газ оқими олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қудуқнинг кунлик дебити 300 минг куб метрни ташкил этмоқда.

​Мазкур натижа қайд этиш жоизки, узоқ йил фойдаланилган кон ва улардаги қудуқларга нисбатан янгича ёндашувнинг амалий натижасидир.

Сабаби, Кўлтак кони дастлаб 1963 йил очилиб, 1978 йил ишлатишга қўшилган. Қарийб 50 йилдан бери саноат миқёсида газ оқими олиб келинади. Конда олиб борилган геология қидирув ишлари натижасида яна саноат миқёсида газ олинадиган қудуқлар топиляпти.

​Қудуқ “Алан” 3D сейсмик-қидирув лойиҳаси маълумотларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш асосида белгиланган нуқтада жойлаштирилган. 2026 йил 1 сентябрда бошланган бурғилаш ишлари 3 020 метр чуқурликкача давом эттирилди.

​Қудуқнинг маҳсулдор қатламларини синаш жараёнида 2 868–3 020 метр оралиғидаги карбонат юра ётқизиқларидан саноат миқёсидаги газ оқими олинди. Ҳозирда қатламнинг табиий хусусиятларини аниқлаш, газодинамик ва газоконденсат тадқиқотларини ўтказиш ишлари давом этмоқда. Шу сабабли келтирилган дебит дастлабки кўрсаткич ҳисобланади.

​Бошқарув раиси қудуқни ишга туширишга тайёрлаш жараёни билан танишар экан, олинган натижани амалдаги қазиб чиқариш кўрсаткичларига қисқа фурсатларда қўшиш муҳимлигини таъкидлади.

​Эътиборлиси, “Кўлтак” конидаги қидирув ишлари битта қудуқ билан чекланмайди. Айни пайтда навбатдаги 40R-қидирув қудуғида бурғилаш ишлари олиб борилмоқда, 41R-қудуғида ҳам бурғилаш бошланган. Йил якунига қадар 42R-қидирув қудуғини ҳам бурғилашга киритиш режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid