"Толибон" нефт танкерларини сифатсизлиги учун Ўзбекистонга қайтариб юборди
Бу ҳақда Давлат стандартлаштириш бош бошқармаси хабар бермоқда.
Жамият
7 август 2023 йил
Aфғонистон ҳукумати 67 та нефт танкерини маҳсулот сифати пастлиги сабабли Ўзбекистонга қайтариб юборди, дейилади Давлат стандартлаштириш бош бошқармаси хабарида.
“Давлат стандартлаштириш бош бошқармаси биринчи марта сифат муаммоси туфайли 67 та нефт танкерини Ўзбекистонга қайтариб юборди”, — дейилади ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабарда. Унинг қўшимча қилишича, сифатсиз нефт импортининг олдини олиш бўйича муҳим чоралар кўрилган.
Илгари "Толибон" нефт сифати пастлиги учун танкерларни Эронга қайтарган бўлса, ўнлаб танкерлар Ўзбекистонга биринчи марта қайтмоқда.