Санэпидқўмита Ўзбекистонда Коксаки вируси бўйича вазиятга изоҳ берди
Коксаки вируси энтеровируслар гуруҳига мансуб. Болаларда иситма, кўнгил айниши, қусиш, танада тошмалар, оғизда оғриқли яра ва пуфакчалар пайдо бўлиши мумкин.

Санэпидқўмита Ўзбекистонда Коксаки вируси бўйича вазият барқарор эканини билдирди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси энтеровирусли инфекциялар, жумладан, Коксаки вируси бўйича эпидемиологик вазият юзасидан расмий ахборот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда вазият барқарор ва назорат остида. Касаллик тарқалиши бўйича хавотирли ҳолат кузатилмаяпти.
Коксаки вируси энтеровируслар гуруҳига мансуб. Болаларда иситма, кўнгил айниши, қусиш, танада тошмалар, оғизда оғриқли яра ва пуфакчалар пайдо бўлиши мумкин.
Қўлларни мунтазам совун билан ювиш, хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш ва шахсий гигиенага риоя қилиш муҳимлиги эслатилган.
Фуқаролардан фақат расмий ва ишончли манбаларга таяниш сўралган.





