Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг хавфсиз 30 та мамлакат қаторига кирди
Мамлакат рейтингда АҚШ, Германия ва Франция каби давлатлари ортда қолдирди.

Ўзбекистон 2027 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз 30 та мамлакат қаторига кирди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
CEOWORLD журнали томонидан эълон қилинган 2027 йилги Саёҳат хавфсизлиги рейтингида Ўзбекистон 27-ўринни эгаллади.
Натижада мамлакат саёҳатчилар учун жуда юқори даражадаги хавфсизликка эга мамлакатлар қаторига кирди.

Бошқа Марказий Осиё мамлакатлари ҳам юқори хавфсизлик рейтингларига эга бўлса-да, Ўзбекистон "Жуда юқори" тоифасида баҳоланди. Ҳисоботда айтилишича, баҳолашда мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамоат тартиби ва ички хавфсизлик ҳисобга олинган.
Марказий Осиё мамлакатлари қуйидагича ўрин олди: Қозоғистон - 44-ўрин, Туркманистон - 57-ўрин, Қирғизистон - 65-ўрин ва Тожикистон - 73-ўрин.
Рейтингда Сингапур, Япония ва Исландия биринчи ўринни эгаллади. Гаити саёҳат қилиш учун энг хавфсиз бўлмаган мамлакат деб топилди.





