“Саёҳат барча учун!”
500 нафар ногиронлиги бўлганлар учун ҳам!
Бугун халқаро ҳамжамият Ногиронларнинг ҳуқуқлари учун кураш кунини нишонламоқда. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини кафолатловчи яна бир тартиб жорий қилинмоқда.

Яъни ногиронлиги бўлган шахслар учун республика бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш мақсадида Маданият ва туризм вазирлигининг “Саёҳат барча учун!” лойиҳаси доирасида 500 нафар ногирон учун саёҳатлар ташкил этилади.
Президентнинг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шу каби кўплаб эзгу ташаббуслар белгилаб берилган.