platina.uz

Ҳушини йўқотиб, шифохонага тушган Исроил бош вазири операция қилинди

Нетаняху айни дамда 73 ёшда бўлиб, 2022 йилда учинчи бор бош вазирлик курсисини эгаллаганди.

Жаҳон
24 июль 2023 йил
Ҳушини йўқотиб, шифохонага тушган Исроил бош вазири операция қилинди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху юрак жарроҳлигини бошидан ўтказди, операция давомида унга юрак стимулятори ўрнатилди. Бу ҳақда у ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.

У ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини ва 24 июл куни эрталаб ўз ҳамкасблари, Кнессет аъзолари билан биргаликда суд-ҳуқуқ ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишини таъкидлади.

“Биз [янги] қонунни консенсус орқали юқорига олиб чиқишга ҳаракат қилишда давом этамиз”, — деди Нетаняху.

Бунгача Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга юрак стимулятори ўрнатиш бўйича операция муваффақиятли ўтгани ва унинг аҳволи яхши дея баҳолангани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 июл куни Нетаняху кутилмаганда уйида йиқилиб тушиб ҳушини йўқотган, сўнгра тиббий марказга ётқизилганди.

Нетаняху айни дамда 73 ёшда бўлиб, 2022 йилда учинчи бор бош вазирлик курсисини эгаллаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+