Исроил бош вазири ҳушини йўқотиб, оғир жароҳат олгани айтилмоқда
У 2022 йил декабр ойи охиридан Исроил ҳукуматига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Жаҳон
15 июль 2023 йил
Исроил матбуоти хабарига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху шифохонага ётқизилган.
Walla нашрининг шифохонадаги манбаларига таяниб ёзишича, Нетаняху уйда ҳушини йўқотиб, йиқилиб, бошини қаттиқ уриб олган, шундан сўнг у тез ёрдам машинасида шифохонага олиб келинган.
Бош вазир идораси унинг аҳволи яхши эканини таъкидлаб, Тел-Aвив чеккасидаги Шеба касалхонасида тиббий кўрикдан ўтаётганини айтди.
Нетаняху айни дамда 73 ёшда. У 2022 йил декабр ойи охиридан Исроил ҳукуматига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Бунгача сиёсий арбоб 1996-99 ва 2009-2021 йилларда икки марта ҳукуматни бошқарган.