platina.uz

Хитой раҳбари Путинни ядро қуроли бўйича огоҳлантирган. Кремл изоҳ берди

Путин ва Си Цзинпин бу масалани 2023 йил март ойида муҳокама қилган. 

Жаҳон
5 июль 2023 йил
Хитой раҳбари Путинни ядро қуроли бўйича огоҳлантирган. Кремл изоҳ берди

Хитой раҳбари Си Цзинпин Россия президенти Владимир Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланиш оқибатларидан огоҳлантиргани хабар қилинди.

Бу ҳақда Financial Times (FT) га таяниб, “Коммерсант” нашри ёзмоқда.

Газетанинг ёзишича, Путин ва Си Цзинпин бу масалани Хитой раҳбарининг 2023 йил март ойида Москвага ташрифи чоғида муҳокама қилган.

FT манбасининг таъкидлашича, бу ҳолат Хитой раҳбарининг Москвага иқтисодий ва савдо кўмагига қарамай, Украина можаросидан хавотирда эканидан далолат беради.

Хитой расмийлари бошқа давлатлар дипломатлари билан суҳбатда Москванинг ядровий таҳдидлардан воз кечгани уларнинг ютуғи эканини эълон қила бошлаган. Бу Хитойнинг Европа билан муносабатларини тиклаш кампаниясининг марказий қисмига айланди, дейди хитойлик амалдорлардан бири.

Лекин Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков буни инкор қилмоқда. "Барча тафсилотлар ОАВга тақдим этиб бўлинган. Қолган гаплар асосга эга эмас", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Times нашри Путин Запорожье АЭСини портлатмоқчи эканини ёзганди. Агар АЭСга зарар етадиган бўлса, Шарқий Европа ва Кавказ кучли радиация остида қолиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+