platina.uz

ОАВ: Путин ўта хавфли қарор қабул қилишга яқин турибди

Ўтган июнь ойида Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи портлатилишида ҳам россияликлар эҳтимолий айбдор сифатида кўрилмоқда. 

Жаҳон
3 июль 2023 йил
ОАВ: Путин ўта хавфли қарор қабул қилишга яқин турибди

Британиянинг The Times газетасининг бош мақоласида айтилишича, Россия президенти Владимир Путин ўз позициясини мустаҳкамлаш учун Запорожье атом электр станциясини портлатишга буйруқ бериши мумкин.

Пригожин исёни ва у келтирган оқибатлар, газета фикрича, Путинни қандайдир радикал қадамлар сари ундаши мумкин.

Путин армияси узоқ вақтдан бери жабҳада ҳеч қандай ҳақиқий муваффақиятларни оммага кўрсата олмади, Путиннинг имиджига таъсир қилмоқда, дейилади мақолада .

“Бу Путин режими учун хавфли ва шунинг учун минтақа учун хавфнинг кучайиши лаҳзаси. Сиёсий обрўни қайтариш учун жаноб Путин тезда ғалаба қозониш умидида урушни авж олдириш васвасасига тушиши мумкин”, деб таъкидлайди газета.

Ўтган июнь ойида Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи портлатилишида ҳам россияликлар эҳтимолий айбдор сифатида кўрилмоқда.

Россия армияси Запорожье АЭСини урушнинг дастлабки кунларидаёқ эгаллаб олганди, Украина томони АЭСга зарар етишидан огоҳлантириб келади. Россия бу шубҳаларни рад этади.

The Times нашрининг таъкидлашича, сўнгги кунларда рус ҳарбийлари ва ходимларнинг станциядан босқичма-босқич олиб чиқилиши бу шубҳаларни тасдиқлайди.

Нашр НАТО давлатларини Москванинг ҳаракатлари юзасидан чора кўришга чақирган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+