platina.uz
Жамият

Ёнғинлар мавсуми: бир кунда 3 та жой ёнди

Ёз келиши, айниқса, кунлар исий бошлаши ортидан эскирган трансформаторлар зўриқиб ишлайди, яхши ҳимояланмаганидан куйиб-ёниб кетади.

Ёнғинлар мавсуми: бир кунда 3 та жой ёнди

Ёз келиши, айниқса, кунлар исий бошлаши ортидан эскирган трансформаторлар зўриқиб ишлайди, яхши ҳимояланмаганидан куйиб-ёниб кетади.

Бугуннинг ўзида 3 та жойда ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Биринчиси ва ҳозирча энг талафотлиси Тошкентдаги цехда юз берган портлашдан кейин чиққан ёнғин.

Мис қувурлари цехидаги ёнғинда 1 киши ҳалок бўлган, 17 киши куйган. Цехнинг том қисми конструкциялари қулаб тушган ва 50 кв.м майдонда ички қисми ва дастгоҳлари ёнган.

Иккинчи хабар Сирдарё томонидан келди. Бугун соат 12:40 да Гулистон шаҳар, Бўстон МФЙда жойлашган автобекатнинг тахминан 10 кв.м майдони ёниб кетган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким ўлмаган ва жароҳатланмагани айтилган. Ҳозирда ёнғиннинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Учинчи ёнғин Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Бу ҳақда ҳозирча расмий маълумот йўқ.

2 кун олдин эса энг катта ёнғин содир бўлган. Қўқон бозори деб аталмиш ҳудудда 5 гектар жой ёниб кетган. Оловни қарийб 5 соатда ўчиришган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, жиноий иш очилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid