Тошкентдаги цехда портлаш бўлди
Портлаш цехнинг бир қаватли бостирмасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан юзага келган.
Бугун, 14 июнь куни соат 09:50 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Астробод" кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш юз берган.
Расмий маълумотга кўра, портлаш цехнинг бир қаватли бостирмасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан юзага келган. Бу ҳозирча дастлабки маълумот холос.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 6 фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.