Фарғонада ҳажга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ходими Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро ва унинг ўғлини 20 минг доллар эвазига Саудия Арабистонига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилиб, талаб қилинган суммадан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу пул маблағини туристик фирма раҳбарининг кўрсатмаси асосида олгани маълум бўлган.
Ҳозир ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Фарғонада айнан мана шундай иккита ҳолат кузатилганди.
Телеграмда кузатиб боринг!