platina.uz

Фарғонада "ҳожи фирибгарлар" ушланди

Ҳозир уларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият
7 июнь 2023 йил
Фарғонада "ҳожи фирибгарлар" ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари бир нечта тезкор тадбирлар ўтказиб, ҳажга юборишни ваъда қилиб, одамларни алдаган фирибгарларни қўлга олинган.

Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари Я.М. ўзганинг ишончига кириб, уни ва танишини ҳаж зиёратига юбориш эвазига 16 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи бошқа бир туристик фирма ходими А.Т. эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарога ҳаж-2023 визаси расмийлаштириб, зиёратга юбориш эвазига талаб қилинган 10 минг доллардан 4 минг долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

Бувайда туманида кузатилган ҳолатда Андижон шаҳридаги туристик фирма вакили М.Ж. Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг онасига ҳаж-2023 визаси расмийлаштириб, зиёратга юбориш эвазига талаб қилинган 8500 доллардан 3 минг долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

Ҳозир уларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+