platina.uz

Энди қурилишларга сейсмик фаоллик ва кўп ёғингарчиликка қарши талаб қаттиқ бўлади

Президент ўтган йили уй-жой қурилишида темир-бетон, девор конструкциялари ва пайвандлаш ишлари сифатсизлиги бўйича 1 мингдан ортиқ ҳолат аниқланганини очиқлади.
Жамият
5 апрель 2023 йил
Энди қурилишларга сейсмик фаоллик ва кўп ёғингарчиликка қарши талаб қаттиқ бўлади

Бугунги кунда янги уй-жойлар ўзимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларидан қурилмоқда.

“Лекин, қурилишларнинг сифатига таъсир қилувчи темир-бетон ишлаб чиқарувчи 3 мингга яқин корхонанинг ярмида лаборатория йўқ. Ўтган йили уй-жой қурилишида темир-бетон, девор конструкциялари ва пайвандлаш ишлари сифатсизлиги бўйича 1 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган, – деди Президент.

Шу боис, мутасаддиларга барча темир-бетон корхоналарида замонавий лабораториялар ташкил қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Сўнгги ойларда дунёда ҳам, минтақамизда ҳам сейсмик фаоллик кузатилаяпти. Шу боис, 1 майдан бошлаб:

  • қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади;
  • кўприк, тоннел, кўп қаватли бинолар каби сейсмик хавфсизлик талаблари юқори бўлган бино-иншоотларни қуриш фақат Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “А” ва “Б” тоифага эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади.

Яна Президент ёғингарчилик шаҳарларнинг дренаж тизими ёмон аҳволга келиб қолганини яққол кўрсатаётгани таъкидлади. Шу боис Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига икки ҳафта муддатда ушбу масаланинг ечими бўйича дастур қабул қилиш ва амалга ошириш топширилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+