platina.uz

Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархи пасайтирилади

Президент аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархи пасайтирилишига қандай эришиш йўлларини айтди.
Жамият
5 апрель 2023 йил
Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархи пасайтирилади

Давлатимиз раҳбари айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидлади.

Шу мақсадда:

  • 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;
  • юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);
  • пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;
  • банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;
  • қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;
  • аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+