platina.uz

2023 йилда 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўм ажратилади

10 минг аҳоли эса ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит олиш имкониятига эга бўлади.
Жамият
5 апрель 2023 йил
2023 йилда 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўм ажратилади

Бу ҳақда Президент айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.

Бундан ташқари 2023 йилда:

  • дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш;
  • ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш;
  • яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш;
  • Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди.

Тижорат банклари балансида ипотекадан қайтиши керак бўлган маблағларни актив сифатида ишлатиб, ипотека облигациясини чиқариш орқали қўшимча 10 триллион сўм ресурс жалб қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга икки ой муддатда “Ипотека облигацияси тўғрисида” қонун лойиҳасини киритишга кўрсатма берилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+