platina.uz

Жиззахда ўтаётган “Konstitutsiya - bizniki!” тадбирида сенатор йиғлаб юборди

Сенатор, Жиззах вилояти болалар шифохонаси бош шифокори Холида Алимова кўп йиллик фаолияти давомида 11 ёшли хаста боланинг саволига жавоб беришга ожиз қолганини кўзда ёш билан айтиб берди.
Жамият
29 март 2023 йил
Жиззахда ўтаётган “Konstitutsiya - bizniki!” тадбирида сенатор йиғлаб юборди

Жорий йилнинг 30 апрелида ўтадиган референдумга бағишлаб Жиззахда ташкил этилган “Konstitutsiya - bizniki!” тадбирида сенатор, Жиззах вилояти болалар шифохонаси бош шифокори Холида Алимова кўзда ёш билан фаолиятидаги таъсирли воқеани айтиб берди.

– Кўп йиллардан буён болалар шифокори бўлиб ишлайман. Авваллари вилоятимизда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиб бўлмасди. Бунга шароит йўқ эди. Палатага кирганимда 11 ёшли юрагида хаста бола кириб, мен тузалиб кетаманми, мен ўлмайманми, деса жавоб йўқ эди. Кислородга улаб қўя олардик холос. Ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмасдик. Фақатгина операция қилиш керак бўларди, аммо бу имконият бизда йўқ эди.

Кейинги бир неча йил давомида эса вазият анча ўзгарди. Жанубий Кореядан юқори малакали мутахассислар келиб вилоят болалар шифохонамизда 30 та мураккаб жарроҳлик амалиётини амалга оширди. Бу маҳаллий шифокорлар учун ўзига хос маҳорат мактабини ҳам ўтади. Ҳозир бу жарроҳлик амалиётлари ўзимизда бажарилмоқда. Бу билан нима демоқчиман, янгиланаётган Конституция билан давлат фуқароларга тиббиёт соҳасини кафолатлашни ўз зиммасига олмоқда. Инсон омили, унинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратилган янгиланган Конституциямиз учун ўтадиган референдумда барчагизни фаол иштирок этишга ва овоз беришга чорлайман.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+