platina.uz

МЙ5

“Менинг юртим” телеканали 10 йиллик юбилейини нишонламоқда
Жамият

“Менинг юртим” телеканали 10 йиллик юбилейини нишонламоқда

MY5 телеканали ёшларга оид давлат сиёсати ва ижтимоий-сиёсий масалаларни фаол ёритадиган кам сонли нодавлат телеканаллардан бири ҳисобланади.

Platina.uz таҳририяти “Менинг юртим” телеканали жамосини бугунги байрам билан самимий табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилайди.

Даҳшат: Сурхондарёда аёл ўқитувчини калтаклаган зўравон ҳамкасб унинг ўқувчиси бўлиб чиқди
Жамият

Даҳшат: Сурхондарёда аёл ўқитувчини калтаклаган зўравон ҳамкасб унинг ўқувчиси бўлиб чиқди

Аввалроқ Сурхондарёда ўқитувчиларнинг калтаклангани, бу ҳолатдан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам даҳшатга тушгани ҳақида хабар қилгандик.
Улар ер юзида 1 млрд, Ўзбекистонда эса 1 млн
Жамият

Улар ер юзида 1 млрд, Ўзбекистонда эса 1 млн

Ер юзи аҳолисининг 15 фоизи, яъни 1 млрд нафари турли хил ногиронлик ҳолатларига эга. Ногиронлиги бўлган инсонлар Ўзбекистонда 1 млн нафарга яқин.  MY5 нинг “Объектив” дастурида бугун соат 20.00 да ана шу фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари янги таҳрирдаги Конституцияда қандай кафолатланаётгани муҳокама қилинади.
Гендер тенглик фақат қизларни тарбиялаш деганими?
Жамият

Гендер тенглик фақат қизларни тарбиялаш деганими?

“MY5”нинг “Объектив” дастури экспертлар билан бугуннинг яна бир долзарб мавзусини муҳокама қилишди.    Муҳокама қилган мавзу шу кеча-кундузда кузатилаётган аёллар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг яна бир таҳлили, дейиш мумкин.
Жиззахда ўтаётган “Konstitutsiya - bizniki!” тадбирида сенатор йиғлаб юборди
Жамият

Жиззахда ўтаётган “Konstitutsiya - bizniki!” тадбирида сенатор йиғлаб юборди

Сенатор, Жиззах вилояти болалар шифохонаси бош шифокори Холида Алимова кўп йиллик фаолияти давомида 11 ёшли хаста боланинг саволига жавоб беришга ожиз қолганини кўзда ёш билан айтиб берди.
Прописка муаммоси бутунлай бартараф этиладими?
Жамият

Прописка муаммоси бутунлай бартараф этиладими?

MY5 телеканали "Объектив" кўрсатуви нишонида бугун соат 20.00 да прописка ва ҳомиладорлик масаласи ҳақида сўз боради!
Бухоролик шифокорлар мажбуран ишдан бўшатилмаган
Жамият

Бухоролик шифокорлар мажбуран ишдан бўшатилмаган

Воқеа жойида бўлиб вазиятни ўрганган MY5 телеканли “Ҳудуд” информацион дастури ижодкорларининг маълум қилишича, ушбу хабарни нотўғри талқин қилиб тарқатган фуқарога жавобгарлик чораси кўрилади.
Солиқлар, йиғимлар, жарималар...
Жамият

Солиқлар, йиғимлар, жарималар...

Агар биз солиқни камайтирадиган бўлсак, давлатда маблағ етмай қолади, деган тушунча нечоғлик асосли? Бугун MY5 телеканалининг “Объектив” кўрсатуви ижодкорлари мутахассислардан неча йиллар давомида онгимизга сингиб кетган ана шу тушунчага ойдинлик киритилиши ҳақида маълум қилди.
Фарзандларимиз олдида давлатнинг бурчи кафолатланяпти, аммо...
Жамият

Фарзандларимиз олдида давлатнинг бурчи кафолатланяпти, аммо...

Янгиланаётган Конституциянинг 65-моддасида фарзандларимиз олдида давлатнинг бурчи кафолатланяпти. Мутахассисларнинг қайд этишича, “ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчилар” деган тушунча биринчи марта киритиляпти”. Шунингдек, “энг яхши шарт-шароит яратиш давлатнинг бурчи“ деб белгиланаётгани таъкидланяпти. Аммо MY5 телеканалининг “Объектив” кўрсатуви ижодкорлари эса мутахассисларга муҳим масалани кўндаланг қўйиб, қуш уясида кўрганини қилишини ҳам эслатиб ўтган. Эҳтимол бу борада ҳам мутахассисларда аниқ изоҳ бордир. Бугун соат 20.00 да дастурни кўрсак, бунга ҳам жавоб олишимиз мумкин, бизнингча.
“MY5” бошловчиси ҳаяжонини ичига сиғдиролмасдан автобусдан қолиб кетди
Жамият

“MY5” бошловчиси ҳаяжонини ичига сиғдиролмасдан автобусдан қолиб кетди

Бугун Рамазоннинг биринчи куни. MY5 телеканалининг “Хуш кўрдик” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси эса ўз мухлисларига Рамазон ойи учун ажойиб туҳфа тайёрлайман, деб ҳатто автобусдан ҳам қолиб кетибди. Маълум қилинишича, ҳар куни Мадина ва Макка бўйлаб кўрсатув ижодкорлари билан ғойибона билган ва билмаган манзилларимизга саёҳат қилиш имкони бўларкан.
Суд ортидаги ёруғ кунлар ва 8,5 минг аҳолига тўғри келаётган битта адвокат масаласи
Жамият

Суд ортидаги ёруғ кунлар ва 8,5 минг аҳолига тўғри келаётган битта адвокат масаласи

“Қилмиши ортидан бир киши судланган бўлса, бу ҳолат бутун бир оила келажагига, яъни унинг фарзандлари тақдирига соя солгани бўлган воқелик”, дейди MY5 телеканалининг “Объектив” ток-шоуси мутахассислари Янгиланаётган Конституцияда бу борада кутилаётган ўзгаришлар ҳақида халққа, жамоатчиликка тушунтириш бераркан.
Сон кўпайиб, сифат йўқолиб кетмаяптими?
Жамият

Сон кўпайиб, сифат йўқолиб кетмаяптими?

Олий таълим сифати бўйича 25 мингдан ошиқ талаба иштирокида ўтказилган тадқиқот қандай ҳақиқатларни фош этди? Қабул учун ажратилаётган грантлар сони яна кўпаядими?  MY5 телеканалининг “Объектив” ток-шоуси ижодкорларининг таъкидлашича, дастурнинг навбатдаги сонида ана шу каби муҳим саволлар мутахассисларга кўндаланг қўйилиши билан бирга қиммат машинада келадиган талабалар ҳақида ҳам сўз боради!  “Бугун соат 20 00 да эфирга узатиладиган ток-шоу ҳам кўп ҳақиқатларни очади”, дея маълум қилди “Объектив” ижодкорлари platina.uz га.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid