Фарзандларимиз олдида давлатнинг бурчи кафолатланяпти, аммо...
МАЪЛУМОТ УЧУН: Янгиланаётган Конститутициянинг 65-моддасида қуйидагича норма киритилган:
Фарзандлар ота-онасининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.
Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг бурчидир.
Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий ва маънавий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.