platina.uz

Суд ортидаги ёруғ кунлар ва 8,5 минг аҳолига тўғри келаётган битта адвокат масаласи

“Қилмиши ортидан бир киши судланган бўлса, бу ҳолат бутун бир оила келажагига, яъни унинг фарзандлари тақдирига соя солгани бўлган воқелик”, дейди MY5 телеканалининг “Объектив” ток-шоуси мутахассислари Янгиланаётган Конституцияда бу борада кутилаётган ўзгаришлар ҳақида халққа, жамоатчиликка тушунтириш бераркан.
Жамият
20 март 2023 йил
Суд ортидаги ёруғ кунлар ва 8,5 минг аҳолига тўғри келаётган битта адвокат масаласи

Дарҳақиқат, бундай ҳолатларнинг аччиқ азобини тортганлар орамизда кам эмас.
Асоссиз 15 сутка устига 15 сутка қамаб, қарабсизки, эртага ҳаётига судланган, деган тамғани уриб, қанчадан қанча оилаларнинг тинчи бузилган вақтлар бўлган.
Яна бир маълумот: ҳозирги кунда 8,5 минг аҳолига битта адвокат тўғри келади.
Янгиланаётган Конституция лойиҳасида эса ана шу жиҳатларга ечим бўладиган муҳим ўзгариш киритиляпти, яъни 29-моддага кўра, эндиликда:

Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда, юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.
Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, таржимон ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўрилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+