“Менинг юртим” телеканали 10 йиллик юбилейини нишонламоқда
MY5 телеканали ёшларга оид давлат сиёсати ва ижтимоий-сиёсий масалаларни фаол ёритадиган кам сонли нодавлат телеканаллардан бири ҳисобланади.
Platina.uz таҳририяти “Менинг юртим” телеканали жамосини бугунги байрам билан самимий табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилайди.
“Менинг юртим” телеканали 2014 йилнинг 12 ноябрида ташкил топган. Бугунги кунга келиб томошабинлар меҳрини қозона олди ва босқичма-босқич қамровни кенгайтириш мақсадида режа асосида ишлар олиб бормоқда.
Телеканал 10 йил давомида изланди, янги лойиҳаларни амалга оширди, медиа оламида истеъдодли кадрларни кашф этди. Бошқа нодавлат телеканаллар орасида биринчилардан бўлиб давлат ва халқ ўртасида кўприк вазифасини ўтади. Жамиятдаги муаммоларнинг илдизига ечим топишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
MY5 телеканали аудитория жиҳатидан ёшлар ҳисобланади. Шу боисдан ёшларга оид кўплаб лойиҳилар амалга оширди. Телеканал 200 дан ортиқ ходимларни қамраб олган бўлса, уларнинг ўртача ёши 23 ни ташкил қилади. Бу ёшлардан 14 нафари давлат мукофотларига сазовор бўлди.
Хусусан, жамоада меҳнат қилаётган ўз ишининг усталари “Шуҳрат”, “Жасорат”, “Келажак бунёдкори”, “Соғлом турмуш” медаллари; “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвонлари; “Меҳнат шуҳрати” ордени каби давлат мукофотлари ва “Олтин қалам” миллий мукофоти билан тақдирланишган.
Телеканал ҳар доим ёшларга кенг имкониятлар беради, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
MY5 телеканалида фаолиятини бошлаб вазирлик ва идораларда раҳбарлик фаолиятини давом эттираётган кадрлар ҳам жуда кўпчиликни ташкил этади. Ўз навбатида бу — телеканал “социал лифт” вазифасини аъло даражада уддалаётганини ҳам кўрсатади.
Телеканал бугунга келиб халқаро миқёсда ҳам эфирга чиқмоқда.
“Менинг юртим”да кино ва сериалларни дубляж қилиш ҳам телеканалнинг ўзида амалга оширилади. Ижодкор ва ходимларга қулайлик яратиш мақсадида дубляж студияларининг қурилмалари энг сўнгги русумдагиси билан жиҳозланган.
Шунингдек, кино комиссиядаги тажрибали мутахассислар ёрдамида сериал ва киноларнинг бадиий савиясига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир сериал ёшларнинг онгига ижобий таъсири, қадрият ва анъаналарни сақлаб қолиш призмасида кўриб чиқилади.
MY5 телеканали хорижий давлатларга кино ва сериалларни экспорт қилиши билан ҳам ажралиб туради.
Platina.uz таҳририяти “Менинг юртим” телеканали жамосини бугунги байрам билан самимий табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилайди.