1-гуруҳ ногирони бўлса-да, ҳам ўзини, ҳам оиласини банд қилган замондош
Ногиронлиги бўлса-да, сиқилиш, афсусланиш йўқ, дейди 10 йилдан буён томорқасидан даромад топаётган замондошимиз.
Жамият
24 март 2023 йил
Ҳасан Ойхўжаев Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Обод турмуш маҳалласида истиқомат қилади.
Ногиронлиги бўлса-да, “сиқилиш, афсусланиш йўқ”, дейди 10 йилдан буён томорқасидан даромад топаётган замондошимиз.
Ота сифатида 3 нафар фарзандининг тарбиясига алоҳида эътибор билан ёндашувчи қаҳрамонимиз "меҳнат қилган инсон барака топади" деган нақлни ўзига шиор қилиб олган.
"Аллоҳ бизга жуда кўп имкон бериб қўйибди, демак биз бундан фойдаланиб қолишимиз лозим" дейди Ҳасан Ойхўжаев.