
Жамият
50 йилдан буён ҳаёт зарбаларини олдинга интилиш, кураш билан енгаётган замондош
Нодира Ҳасанова. У Бухоро вилоятининг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош Олот туманида яшайди. Ёшлигидан бир оёғи яхши ўсмаганлиги сабабли ўзини ҳар доим тенгдошларидан орқада ҳисоблаб келган. Аммо олдинга интилиш, қийинчиликларга қарши кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартирди.