50 йилдан буён ҳаёт зарбаларини олдинга интилиш, кураш билан енгаётган замондош

“Ҳар доим кўнглимда оғриқли нуқта бўлган. Аммо, тўғриси, инсон бўлиб дунёга келганимдан жуда хурсандман. Бир оёғимнинг яхши ўсмаслиги натижасида болаликдан ногиронман. Шу туфайли тенгдошларимдан бир йил кейин ўқиганман.
Совуқ кунларда чап оёғим ҳарорати баъзида 0 даражага тушиб кетади ва ҳеч нарсани сезмайди.
Мактаб аттестатимда ҳамма баҳойим “5” бўлиб, фақат шу кимё фанидан “4” олганман. Бу менга зарба бўлган. Келгусида бу фанни мукаммал билишимни исботлаш учун ҳам шу касбни танлаганман.
Ҳозирги кунда Бухоро вилоятининг Олот туманида 27 йилдан буён кимё фанидан дарс бераман. Ҳасса билан бир амаллаб дарс ўтган кунларим ҳам бўлган” дейди бугунги замондошимиз.