Тошкент вилоятида 3 нафар ҳоким жазоланди

Бунга Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудидан ўтувчи йўлда экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини парваришлаш билан боғлиқ ишлар етарлича ташкиллаштирилмаганлиги сабаб бўлган.

Жамият
2 август, 11:11
Тошкент вилоятида 3 нафар ҳоким жазоланди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг қарори билан Янгийўл тумани ҳокими Одилжон Касимович Атауллаев, Чиноз тумани ҳокими Шерзод Абдухакимович Салиховларга нисбатан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

Зангиота тумани ҳокими Эркин Эркамович Рустамов эса сўнгги бор қатъий огоҳлантирилди.

Бунга Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент – Термиз" автомобиль йўли минтақасида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини доимий суғориш ва парваришлаш билан боғлиқ ишлар етарлича ташкиллаштирилмаганлиги сабаб бўлган.

Шунингдек, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этишда сусткашликка йўл қўйганлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Баҳриддин Абдусатарович Каримов ҳамда  Чиноз тумани ҳокими ўринбосари Тоҳир Гапурович
Тажибаев қатъий огоҳлантирилган.

Бундан ташқари вилоятда бошқарув сервис компанияларда дебитор қарздорликларни қисқартирилиши юзасидан ўтказилиши режалаштирилган йиғилишга пухта тайёргарлик кўрмаганлиги ҳамда ижро интизомига риоя қилмаганлиги учун вилоят ҳокимлиги шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибият мудири Мансур  Худайкуловга нисбатан ҳам ҳайфсан берилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+