platina.uz

Уч кунлик комадан ҳаётга қайтган тикувчи

У бугун тикувчилик ортидан топмадим деганда 3 млн. сўм даромад қилади. Ҳатто бошқаларнинг ҳам даромад топишига кўмаклашяпти.
Жамият
1 апрель 2023 йил

Болаликдан чеварчиликка қизиқиши бўлса-да, ота-онаси ўқитувчи бўлишини хоҳлаган Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи Дилноза Муҳаммадалиева ички хоҳиш-истакларига қарши бора олмади.
У қўли гул чевар. Бугун кўплаб шогирдлари эъзозида бўлган қаҳрамонимиз бундан 2 йил олдин автоҳалокат сабаб жиддий жароҳат олган.
Уч кунлик комадан кейин ўзига келгач, унинг қайсидир бир имконияти чекланса-да, бошқа бир тарафдан омад эшиклари очилди.
Дилноза Муҳаммадалиева нафақат ўзи, балки синглиси, келини ва қизини ушбу касбга ўргатган.
"Баъзи бир инсонларнинг жаҳли чиқмасин, аммо қишлоқ аҳолиси шаҳарликларга қараганда меҳнаткаш бўлади" дейди тикувчи аёл. Тақдир зарбаларига ҳаракат ва ишонч билан қарши чиқа олган замондошимиз тикувчилик ортидан топмадим деганда 3 млн. сўм даромад қилади. Ҳатто бошқаларнинг ҳам даромад топишига кўмаклашяпти.
Хасталаниб ўтган кунларини ёдга олар экан, бугунини энг яхши куни, деб билади янгийўллик замондошимиз.


© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+