platina.uz

Янгийўл шаҳри ҳокими ишдан олинди

Дилшод Султонов сайловдан кейин ҳокимликка қайта тасдиқланган эди.

Жамият
15 ноябрь 2024 йил
Янгийўл шаҳри ҳокими ишдан олинди

Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди.

Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок қатнашди. Янги ҳокимликка Равшан Раимов тайинланди.

Р.Раимов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги-иқтисодчи. У фаолияти давомида Давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда, шунингдек, 2020-2023-йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Дилшод Султонов 2023 йил августда ҳокимликка тайинланган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+