platina.uz
Жамият

Бекобод ҳокимининг бирданига 3 ўринбосари ишдан кетди

Бекобод шаҳар ҳокимининг 3 нафар ўринбосари бирданига ишдан олинган, ҳозирча сабаби номаълум.

Бекобод ҳокимининг бирданига 3 ўринбосари ишдан кетди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокимининг 3 нафар ўринбосари бирданига ишдан олинган, ҳозирча сабаби номаълум.

Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Беҳзод Мирзақулов лавозимидан озод этилиб, ўрнига Қобилжон Сафаров тайинланган.

Шу муносабат билан Қ.Сафаров шаҳар ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Олим Эргашов ҳам ишдан олинган, ўрнига Эркинжон Норбўтаев тайинланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid