Шундан сўнг ССВ «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситаларининг савдоси Ўзбекистонда 22 декабрдан вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берди.
АҚШда шифокорлар "TeraFlu" ва бошқа дори воситалари самарасизлиги сабабли бозордан олиб ташланишини талаб қилишди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" (WSJ) журналига таяниб хабар тарқатилмоқда.
Хусусан, "Benadryl", "Mucinex" ва "Tyleno" таркибида бурун битишидан халос бўлиш учун ишлатиладиган хавфсиз фенилефрин моддаси мавжуд. Дори-дармонлар шифокорнинг рецептисиз сотувда мавжуд, аммо улардан фойдаланиш беморларнинг аҳволини яхшиламайди. Бу ўтказилган тўртта тадқиқотда қайд этилган.
Флорида университети олимлари 2015 йилда ФДАга фенилефринни рецепциз сотиладиган дорилар рўйхатидан олиб ташлаш учун петиция билан мурожаат қилишган. 2016 йилда сўров кўриб чиқаётганлиги эълон қилинган ва унга аниқ жавоб берилмаган. Бу "тўлиқ ўрганиш ва таҳлил қилишни" талаб этилишини айтиш билан кифоланилган. Шимолий Каролина университети профессори Стефани Феррери ФДА "зарар хавфи пастлиги сабабли" олимлар билан учрашмоқчи эмаслигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилиш оқибатида охирги икки ойда 20 га яқин беморлардан шикоят тушгани, 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилгани маълум қилинган эди.