
Президент Қашқадарёга ташрифни “Sulton Tex Group” тўқимачилик кластеридан бошлади
Давлатимиз раҳбари фабрикадаги ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди. Бу ерда жорий қилинган ресурс тежамкор технологиялар бошқа тўқимачилик корхоналари учун намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.











