platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатмаганлар дарсга киритилмаётгани айтилди

Талабларнинг сўзларига кўра, улар 3 ноябрь куни университет эшиги олдида ушлаб қолиниб, ушбу иловани мажбурлаб ўрнатишган. Вазирлик ҳолат бўйича изоҳ берди. 

"Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатмаганлар дарсга киритилмаётгани айтилди

"Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаётгани бўйича хабарлар тарқалди.

​Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ОТМларда "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Талабларнинг сўзларига кўра, улар 3 ноябрь куни университет эшиги олдида ушлаб қолиниб, ушбу иловани мажбурлаб ўрнатишган. Дарс ўртасида декан, декан муовини ва тюторлар кириб, иловани ўрнатмаган талабаларни турғизиб, ўрнатишни рад этса, дакки берган.

​Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олиб, тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

Айни пайтда ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлаган.

Вазирлик талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва ўқув жараёни узлуксизлиги таъминланиши шартлигини таъкидлади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid