Тошкентда талаба 64 минг USDTлик крипто-активлар олди-сотдисини амалга оширгани аниқланди
У пойтахтимиздаги нуфузли давлат олий таълим муассасаси талабаси бўлган ва “Bitget” крипто-биржаси платформасида лицензиясиз фаолият юритган.

Кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган шахснинг ҳаракатларига чек қўйилди.
Хусусан, пойтахтимиздаги нуфузли давлат олий таълим муассасаси талабаси ҳисобланган, Тошкент туманида яшовчи, 2008 й.т. фуқаро 2025 йилнинг декабрь ойидан жорий йилнинг октябрига қадар “Bitget” крипто-биржаси платформасида лицензиясиз фаолият юритиб, транзакциялар орқали 64 715 USDT миқдоридаги крипто-активлар олди-сотдисини амалга оширган.
Шунингдек, мазкур шахс “Телеграм” мессенжерида 140 та хорижий давлатларнинг виртуал телефон рақамларини сотиш билан ҳам шуғулланган.
Бундан ташқари, унинг крипто-ҳамёнида 450 USDT мавжудлиги аниқланнди.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





