platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонлик талабалар Gemini AI Plus обунасидан бепул фойдаланиши мумкин бўлади

​Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Google ҳамкорлигида Google’нинг Халқаро верификация бўйича ҳамкор платформаси — SheerID Ўзбекистонни расман қўллаб-қувватланадиган давлатлар рўйхатига киритди. 

Ўзбекистонлик талабалар Gemini AI Plus обунасидан бепул фойдаланиши мумкин бўлади

​Энди ўзбекистонлик талабалар Google Gemini AI Plus обунасидан Aileaders.uz платформаси орқали бепул фойдаланишлари мумкин.

​Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Google ҳамкорлигида Google’нинг Халқаро верификация бўйича ҳамкор платформаси — SheerID Ўзбекистонни расман қўллаб-қувватланадиган давлатлар рўйхатига киритди.

​Бу орқали талабалар Google верификациясидан муваффақиятли ўтиб, 60 долларга тенг 1 йиллик Google Gemini AI Plus хизматидан мутлақо бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

​Google AI Plus обунаси талабаларга қандай имкониятларни тақдим этади:

​Gemini иловаси: Фойдаланиш лимитлари икки баробарга ошади ва илғор Flash Thinking моделига кириш имконияти берилади.

​400 GB булутли хотира: Google Фото, Диск ва Gmail хизматлари учун умумий катта ҳажмдаги хотира ажратилади.

​Google Flow: Илғор генератив моделлар ёрдамида кинематографик саҳналар ва ҳикоялар яратиш учун AI-студияга қўшимча кириш тақдим этилади.

​Gmail’да Gemini: Почта хизматининг ўзида Gemini’дан бевосита фойдаланиш имконияти яратилади.

​Gemini Notebook: Тадқиқот ёрдамчиси функцияларига, жумладан, аудио ва видео материалларни қайта сўзлаб бериш, тестлар ишлаш ва бошқа имкониятларга қўшимча кириш берилади.

​Сунъий интеллектга асосланган мусиқий студияга қўшимча кириш имконияти очилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid