"Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатмаганлар дарсга киритилмаётгани айтилди
Талабларнинг сўзларига кўра, улар 3 ноябрь куни университет эшиги олдида ушлаб қолиниб, ушбу иловани мажбурлаб ўрнатишган. Вазирлик ҳолат бўйича изоҳ берди.

"Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаётгани бўйича хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ОТМларда "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Талабларнинг сўзларига кўра, улар 3 ноябрь куни университет эшиги олдида ушлаб қолиниб, ушбу иловани мажбурлаб ўрнатишган. Дарс ўртасида декан, декан муовини ва тюторлар кириб, иловани ўрнатмаган талабаларни турғизиб, ўрнатишни рад этса, дакки берган.
Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олиб, тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берди.
Айни пайтда ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлаган.
Вазирлик талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва ўқув жараёни узлуксизлиги таъминланиши шартлигини таъкидлади.





