platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

5 йилда 30 нафар талаба “Эл-юрт умиди” стипендиантлик мақомидан маҳрум қилинди

Бунга талабаларнинг баъзилари Ўзбекистонга қайтиб келмаганлиги, ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, академик ўзлаштириш кўрсаткичлари сурункасига тушиб кетганлиги сабаб бўлган. 

5 йилда 30 нафар талаба “Эл-юрт умиди” стипендиантлик мақомидан маҳрум қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан беш йил ичида 30 нафар талаба стипендиантлик мақомидан маҳрум қилинган. Уларга нисбатан қонуний равишда, суд тартибида одил судлов орқали тегишли қарорлар қабул қилинган. Бу ҳақда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова маълум қилди.

Унга кўра, талабаларнинг баъзилари Ўзбекистонга қайтиб келмаганлиги, ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, академик ўзлаштириш кўрсаткичлари сурункасига тушиб кетганлиги ва тўрт томонлама шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги уларни стипендиантлик мақомидан маҳрум қилишга сабаб бўлган.

“Булар, албатта, қонуний равишда, суд тартибида, одил судлов орқали амалга оширилди ва тегишли равишда қарорлар қабул қилинди”, — дейди жамғарма ижрочи директори.

Исмаилованинг айтишича, ҳозирги вақтда биринчи мартда стипендиантлар учун КПИ тизими жорий қилинган.

Мазкур тизим орқали уларнинг ўқиш давридаги академик ўзлаштириши, биринчи навбатда, ҳар бир семестрда оладиган кредитлари, яъни фанлари доирасида назорат тўлиқ йўлга қўйилган.

“Бугунги кунда „Эл-юрт умиди“ жамғармаси томонидан ўқиб, қайтиб келган стипендиантларимизнинг сони икки минг беш юздан ошди ва ҳозирги кунда улар турли соҳаларда, турли давлат органларида ўз фаолиятларини амалга оширишмоқда”, — дейди Гулноза Исмаилова.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid