Талабаларга ижара тўлови учун ариза топшириш муддати узайтирилади
Ижтимоий тармоқларда ётоқхонадан жой ололмаган талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиш бўйича ариза топшириш имконияти чеклангани юзасидан хабарлар тарқалди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ётоқхонадан жой ололмаган талабаларнинг ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш юзасидан баёнот берди.
Ижтимоий тармоқларда ётоқхонадан жой ололмаган талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиш бўйича ариза топшириш имконияти чеклангани юзасидан хабарлар тарқалди.
Амалдаги тартибга мувофиқ, ётоқхона билан қамраб олинмаган давлат олий таълим ташкилотлари талабаларига ижара ҳуқуқи асосида яшаётган хонадон учун ижара тўловининг бир қисми белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Талабалардан келиб тушаётган мурожаатлар инобатга олиниб, ижара тўлови учун ариза топшириш ҳамда сентябр ойи учун тўловларни амалга ошириш муддатлари узайтирилади.
Янги муддатлар бўйича батафсил маълумот қисқа вақт ичида расман эълон қилинади, дейилади вазирлик хабарида.




